Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз коррупцияга қаршимиз
381
Иймон - инсон қалбининг кўзгусидир. Инсоф, одамгарчилик, виждон каби хислатларнинг жамланмаси - иймондир. Уларнинг душмани эса – коррупциядир.
Биз коррупцияга қаршимиз

Маълумки, 2020 йил 5 июнь куни муҳтарам Президентимиз томонидан “Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сонли яна бир тарихий фармон қабул қилинди. Мазкур фармон билан халқаро ташкилотлар стандартлари ва тавсияларини божхона соҳасига оид миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш ишларини такомиллаштириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”, “рақамли божхонани” янада ривожлантириш, божхона маъмурчилигини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилди.

Шунингдек, фармонда 2020-2023 йилларда божхона маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда “Йўл харитаси” тасдиқланди. Қолаверса, тизимда коррупцияга қарши курашиш самарадолигини янада ошириш, коррупцион жиноятлар содир этилишини олдини олиш мақсадида, Ўз хавфсизлик бошқармаси “Коррупцияга қарши курашиш ва Ўз хавфсизлик бошқармаси”этиб қайта ташкил этилди. Бу эса албатта, соҳа вакилларидан мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада оширишни, ҳушёрлик ва адолатли бўлишни талаб этади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, фуқароларда коррупцияга қарши кескин муносабатни янада шакллантириш ва жамиятда бу иллатни бутунлай йўқ қилиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан мунтазам равишда тизимли профилактик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, тизимда ходимлар ўртасида коррупциявий ҳолат юзага келишининг олди олинди ва шу билан бирга уларда хизмат интизоми, ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш даражаси ижобий томонга ўзгарди дейиш мумкин.

Шу ўринда, юртдошларимизга эслатиб ўтамиз! Агар сизда божхона соҳасига оид бирор бир муаммо, таклиф ёки мулоҳазалар юзага келса бемалол Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

 

13.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг