Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашишда самарали усуллар қўлланилмоқда
445
Коррупция, жамият ва иқтисодиёт ривожи, тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан биридир.

Ҳозирги глобаллашув замони, минтақалар ва давлатлараро интеграция жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция барча мамлакатларда ҳам қатор муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятни ич-ичидан емириб, пароканда қилиб ташлаш хавфини солмоқда.

Шу боис мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Божхона органларида ҳам “коррупция” тизимнинг биринчи рақамли душмани деб эълон қилинган. Коррупцияга қарши курашишда божхона органлари томонидан энг устувор вазифа сифатида профилактика ҳамда ходимлар ижтимоий шароитини яхшилаш йули билан барҳам бериш усули дастуриламал сифатида белгилаб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармонига асосан, божхона тизимида “электрон божхона”, контрабанда, контрафакт маҳсулотларни олиб ўтиш, коррупция, ноқонуний валюта операциялари ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишда божхона маъмуриятчилигининг замонавий ва синовдан ўтказилган усулларини қўллаш белгиланган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупция иллатига қарши курашиш мақсадида бир нечта самарали усулларини қўллаш ёрдамида кенг кўламли, мақсадли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, чегара божхона постлари орқали харакатланаётган юк автоулови хайдовчилари Давлат божхона қўмитасининг  туну-кун ишлаб турган 11-08 ҳамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (71) 235-07-61 рақамли ишонч телефонларига, бундан ташқари бошқарма раҳбариятининг “Телеграмм” ижтимоий тармоғидаги канали орқали ўзларини қийнаётган ёки коррупция ҳолатлари хақидаги маълумотларни беришлари ўз самарасини бермоқда.

Бундан ташқари, коррупция иллатининг олдини олиш йўналишида бошқарма раҳбарияти ҳамда тегишли бўлимлар томонидан ходимнинг уй шароити, шахсий ҳаётида бўлаётган муаммолар ҳақида суҳбатлар ўтказиб, бундай масалаларнинг ечимини топиш чоралари кўрилмоқда.

Тадбиркор, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва фуқаролар божхона органларига оид тартибларни билмасликлари оқибатида коррупция иллатига аралашиб қолмасликлари учун оммавий ахборот воситалари орқали видеоролик, кўрсатув, радиоэшиттиришлар тайёрлаб, кенг оммага тақдим этиб борилмоқда.

Тадбирлар тизимли тартибда йўлга қўйилган бўлиб, бу эса божхона органларида  коррупцияга қарши курашда ўз самарасини беради.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими 

19.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг