Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
327
Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти божхона бошқармасида вилоят прокуратураси ва вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-617 сонли Қонунининг мазмун-моҳияти мавзусида семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасида илмий-амалий семинар  бўлиб ўтди

Унда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими, тезкор тузилмалар, чегара ва ТИФ божхона пости ходимлари, шунингдек, Сирдарё вилояти прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими, Сирдарё вилояти Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари иштирок этишди.

Семинарда ЎРҚ-617 сонли Қонунини амалиётда тўғри қўллаш лозимлиги, бу борада, аввало, “Инсон шаъни, қадр-қиммати - ҳар нарсадан устун” тамойили асосида ишларни ташкил этиш ва бунга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан 2020 йил 14 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-617 сонли Қонуни йиғилиш иштирокчилари, амалиётчи мутахассисларнинг илмий қарашлари орқали таҳлил қилинди.

Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ ва пухта жавоблар олишди.

                         И.Хамраев

                             Суриштирув  ва маъмурий амалиёт бўлими  ходими

23.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг