Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди
310
Божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этилаётган учрашувларда доимий равишда соҳадаги ислоҳотлар ва янгиланишлар батафсил тушунтириб борилади.

Яқинда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона постидаги учрашувда ҳам айни мавзуга эътибор қаратган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ташқи савдо контрактлари ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар, мониторингини олиб бориш тартиби, назорат қилиш тартиби, контрактлар ва инвойсларга идентификация рақамларини бериш тартиби тўғрисида тўхталиб қарорнинг ҳар бир банди бўйича ТИФ қатнашчиларига маълумотлар  берилди.

Эндиликда мазкур Қарор доирасида хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишлар ва хизматларни) экспорт ва импорт контрактларини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт ва импорт қилишга, шунингдек, ушбу инвойслар бўйича тижорат банклари орқали хорижий шериклар билан ўзаро тўловларни амалга оширишга рухсат этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори иловасида келтирилган товарларни экспорт қилиш ҳоллари бундан мустаснолиги айтиб ўтилди.

Шу куни бўлиб ўтган тадбирда нафақат тадбиркорларга қарор доирасида кенг тушунтиришлар берилди, шу билан биргаликда, божхона органларида коррупциянинг олдини олиш борасида олиб борилаётган курашга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида эса,  тадбиркорларга божхона органларининг 11-08 рақамли ишонч телефонлари яна бир бора эслатиб ўтилди.

 

 

23.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг