Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари ишдан бўш вақтларидан мазмунли фойдаланишмоқда
329
Серқуёш юртимизнинг замини олтинларга тенг, чунки экилган ниҳол парваришланса тезда ҳосилга кириб дастурхонларимизга тўкин сочинлик бахш этади. Бежизга доно халқимиз “ерни боқсанг – ер сени боқади” дейишмаган.
“Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари ишдан бўш вақтларидан мазмунли  фойдаланишмоқда

Президентимиз бошчилигида жорий йил 14 апрель куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ҳам айни шу масалалар хусусида сўз юритилиб, ҳозирги кунда кузатилаётган пандемия шароитида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида, ходимлар ўз ташаббуслари билан ишдан бўш вақтларида пост ҳудудида бўш турган ер майдонларида турли сабзавотлар ва полиз экинларини экишмоқда. Постдаги бўш турган 5 сотих майдонга помидор, булғор қалампири ва қовун-тарвуз маҳсулотлари экилди.

Шунингдек, озиқ-овқат заҳирасини шакллантириш мақсадида пост ҳудудида паррандачилик, чорвачилик ва қуёнчилик йўналишида қўшимча хўжаликлар ташкил этилди. Ходимларнинг тухум ва гўшт махсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 20 бош товуқ, 10 бош қуй ва 10 бош қуёнлар парваришлаб келинмоқда. Келажакда ушбу йуналишдаги ишларни кенг ривожлантириш кўзда тутилган.

Ха, кечагина экилган ниҳоллар бугун бўй кўтариб ҳосил бермоқда, ёш қўй-қўзилар эса анча етилиб қолган. Бу нафақат меҳнат, балки хизматдан бўш вақтдаги маданий ҳордиқ деса ҳам бўлади. Бу каби ижобий ишлар Сурхондарё вилояти божхона бошқармасидаги бошқа божхона постлари томонидан  ҳам амалга оширилмоқда, илгари постлар ҳудудида бўш турган жойлар эндиликда экинлар билан тўлган, ажиб манзара... Инсоннинг қўли гул деб шунга айтишса керакда?!

Халқимиз  қадимдан ердан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. Бугун ҳар бир ватандошимиз томорқасидан унумли фойдаланиш орқали оиласини фаровон, дастурхонини эса тўкин қилиши шубҳасиз.

 

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг