Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик - умр заволи, тараққиёт кушандаси
529
Ҳозирги кунда гиёҳвандлик глобал муаммолардан биридир. Сўнгги йилларда, жаҳон мамлакатларида гиёҳвандликка қарши курашда кенг қамровли тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Энг муҳими соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш йўлида кўп ишлар амалга оширилмоқда.
Гиёҳвандлик - умр заволи,  тараққиёт кушандаси

Гиёҳвандликка қарши кураш доирасида гиёҳванд моддаларни ноқонуний савдосига чек қўйиш ҳам асосий вазифалардан ҳисобланади. Шунингдек, гиёҳвандликка чек қўйиш мақсадида телевидение, радио, интернет ижтимоий тармоқлари орқали ҳамда ўқув юртларида ва фуқаролар орасида ташвиқот-тарғибот тадбирларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Трансмиллий гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашишда халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ҳамкорликда фаолият юритишмоқда.

Гиёҳвандликка қарши курашиш йўналишида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам бир қатор тезкор ва профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, бошқарма томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар гиёҳвандлик ва психотроп моддалари билан боғлиқ 5 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, улар бўйича жами 115 дона инсон онгига кучли таъсир қилувчи психофаол таблеткалар, шундан,“Соннат” - 30 дона, “Трамадол” - 34 дона, “REGAPEN 300 mg” - 51 дона ҳамда 1 та ҳолатда 12 туп конопля (наша) ўсимлиги ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертларнинг маълумотларига кўра, гиёҳванд моддаларининг бир йилдаги ноқонуний савдо айланмаси 300 миллиард АҚШ долларидан – 800 миллиард АҚШ долларигача етади.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1987 йил 7 декабрда қабул қилган резолюциясига биноан, “26 июнда - Халқаро гиёҳвандлик ва бангифурушликка қарши кураш куни” (International Day against Drug Abuse and Illicit Trafficking) нишонланади.

Бугун гиёҳвандлик гирдобига мубтало бўлаётганларга қарата бир оғиз гап айтиш керак. Ҳаёт гўзал, яшаш яхши. Ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин. Шу сабабли ўзингизни чоҳга ташламанг. Агар сиз ўлим суюқлиги солинган шприцни қўлингизга олар экансиз, келажагингизни умрбод қоронғулик қаърига ташлашингизни унутманг. Унутманг қўлингизга гиёҳванд модда берилар экан, Сиз “йўқ” деган қатъий сўзни айтинг. Шундагина тирик қоласиз.

Юртимизда аҳолини наркотик моддалар ва бошқа тақиқланган  иллатлар зараридан  огоҳлантириш,  соғлом  ҳаёт  тарзини  кенг  тарғиб  қилиш,  ушбу эзгу мақсадларга қаратилган тадбирлардаги тарғибот ва ташвиқот ишлари,  медиа-компаниялар, шунингдек ижтимоий  роликлар  самарадорлигини  янада  ошириш  бугунги куннинг долзарб талабларидандир.

 

Анвар Карабаев Сирдарё вилояти божхона бошқармаси  Ахборот хизмати ходими

Ёқубжон Ўктамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори

 

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг