Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонун тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
814
Ўзида бир қанча касб маҳоратларини жамлай олган етук шахсгина ҳақиқий божхоначи бўлиши мумкин. Замонавий божхоначи – ҳуқуқшунос, иқтисодчи, эксперт, математик, психолог ва физик. Божхона ходимлари малакасини, илмий салоҳиятини ошириб бориш бўйича тизимда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Қонун тарғиботига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” Ташқи иқтисодий фаолият божхона постида шахсий таркиб билан карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти бўйича учрашув ўтказилди.

Бошқарма ходими Б.Юсупов шахсий таркибга маъмурий тартиб-таомиллар  ва уларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши фуқаро ва ташкилотлар томонидан ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бевосита таъсирга эгалиги,  маъмурий тартиб-таомилларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг кенг тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда давлат органлари билан бўлган турлича муносабатларда бир  қатор субъектлар иштирок этиши тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Маълумки, маъмурий тартиб-таомиллар жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро муносабатга киришаётганда амалга ошириладиган давлат функцияларининг тартиби, умумий тамойиллари ва қоидаларини тартибга солади. Шу билан бирга маъмурий тартиб-таомилларга жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларга қаратилган давлат органларининг қонунчиликда белгиланган ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш ваколатлари ҳам киради (рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатларни бериш, уларнинг муддатларини узайтириш, қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаларни тақдим қилиш ва кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш, компенсация, кафолат ва имтиёзларни бериш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига тегишли бошқа қарорларни қабул қилиш).

Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида» ги 2018 йил 8 январь кунги ЎРҚ-457-сонли Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 декабрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган. Қонун 2019 йил 10 январь кунидан бошлаб кучга кирган.

Қонуннинг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонуннинг асосий вазифалари маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатдир.

Бу каби учрашувлар божхона органлари ходимларининг билимини, ҳуқуқий савиясини ошириб, келажакдаги хизмат фаолиятларида асқотиши муқаррардир.

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг