Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандликка қарши барчамиз бирдек курашишимиз даркор
308
Мана бир неча асрлардан бўён дунё бўйлаб гиёҳванд моддаларга қарши кенг кураш олиб борилмоқда. Аммо, қанчалик бу офатдан халос бўлишга урунишлар бўлмасин, у бутун ер юзи бўйлаб авжланиб, ҳаракат қилаётгани жуда аянчлидир.
Гиёҳвандликка қарши барчамиз бирдек курашишимиз даркор

Минг афсуски, миллий қонунчилигимиз асосида гиёҳванд моддаларни етиштириш, сотиш ва тарғиб қилишга қонунларда қандай жазо қўлланилганлигига қарамасдан, орамизда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчилар, сотувчи инсонлар ҳамон учраб турибди.

Ана шундай “заҳри қотил”ни етиштирувчи шахслардан бири Самарқанд вилояти божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Пайариқ туманида ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири натижасида фош бўлди.

Тадбир давомида фуқаро У.С.нинг яшаш хонадони ва қўшимча дала майдонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, бўйи 25-30 см.лар атрофида бўлган жами 170 туп яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли “каннабис” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлатимизда айни пайтда гиёҳвандликка қарши кураш борасида изчил сиёсат юритиб келинмоқда. Бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли амалга ошириш муҳим ўрин тутаяпти. Аҳоли, айниқса ёшларимиз орасида оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар қилиш, тушунтириш ишлари олиб бориш ҳар биримизнинг давлатимиз ва шундай гўзал ва буюк юртда ўсиб келаётган ёш авлод олдидаги бурчимиздир.

Шундай экан, инсонлар тинчлигига раҳна солишга уринаётган “заҳри қотил”га қарши доимо огоҳ бўлишимиз, гиёҳвандликка ва ёмон иллатларга қарши барчамиз тенг курашишимиз лозим.

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг