Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 627 кг. наркотик воситалар ёқиб юборилди
448
Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманидаги заводлардан бирида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан «26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни» муносабати билан республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган наркотик моддаларнинг навбатдаги туркуми йўқ қилинди.
Салкам 627 кг. наркотик воситалар ёқиб юборилди

Тадбир аввалида ташкилотчилар ва халқаро жамоатчилик вакиллари иштирокида журналистлар учун брифинг ўтказилди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий омил - қўшни Афғонистоннинг ҳанузгача гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда етишитирилиши, дунёнинг турли минтақаларига Ўзбекистон ҳудуди орқали экспорт қилинишидир. Таҳлилларга кўра, бу ерда ўтган йилда 240 минг гектар майдонларда 6,4 минг тонна опий етиштирилган.

Ўзбекистонда 2019 йилда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 5026 та жиноят фош этилган. Натижада, 1 тонна 200 кг. наркотик моддалар мусодара қилинган. Жумладан,  40,9 кг. героин, 224,6 кг. опий, 111,6 кг. гашиш, 736,4 кг. марихуана ва бошқа наркотик моддалар ушлаб қолинган.

Брифингдан сўнг республикамизда қўлланиб келинган тажрибага таянган ҳолда, суд идораларида ашёвий далил сифатида ўтган наркотик воситалар, ҳукм кучга кирганидан сўнг, республикамизнинг ваколатли идоралари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида 626 кг. 981 гр. гиёҳвандлик воситалари махсус печларда ёқиб юборилди.

Таъкидлаш жоизки, республикамизда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олишда давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ҳам алоҳида ҳиссаси бор.

Биргина Давлат божхона қўмитаси томонидан бу йўналишда 2019 йилда 442 та қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинган. Натижада, 78,5 кг. наркотик моддалар ва 33074 дона психотроп таблеткалар олиб қўйилган. Жумладан, 4,8 кг.героин, 8.5 кг. гашиш, 5.6 кг. опий, 56.3 кг. марихуана, 3 кг. кўкнор, 2,94 кг. (57263 дона) трамадол таблеткалари, таркибида наркотик моддалари сақловчи 3803 туп. Ўсимликлар мусодара қилинган.

2020 йилнинг 5 ойи мобайнида эса давлат божхона хизмати органлари томонидан мазкур йўналишда 152 та қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинган.

 

26.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг