Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Куртка чўнтакларида яширилган “гашиш” фош бўлди
375
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Куртка чўнтакларида яширилган “гашиш” фош бўлди

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона  комплекси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.Ф. томонидан ижарага олинган Мирзо Улуғбек туманидаги хонадон ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Холислар ва хизмат ити ёрдамида ўтказилган текширув давомида хонадондаги шкафда осиғлиқ куртка чўнтакларида 74 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

26.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг