Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседеслар”ни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди
539
Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишларга қарши божхоначилар ўз вақтида самарали кураш олиб бормоқдалар.
“Мерседеслар”ни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Қўқон” ТИФ божхона постида фуқаро Д.К. томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида юртимизга 171 миллион сўмлик имтиёз асосида олиб кирилаётган “Мерседес Бенз Спринтер” юк автоулови божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида автоулов ҳужжатларда кўрсатилганидек дизелда эмас, балки бензин ва газда юриши аниқланди.

Натижада умумий қиймати 193,3 миллион сўмлик автомашина вақтинча сақловга олинди.

Яна бир ҳолатда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан юртимизга  “Водий” Ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали 576,59 миллион сўм имтиёз асосида фуқаро И.А. томонидан олиб кирилган, “Мерседес Бенз Виано” автомашинаси ўрнатилган тартибда мутахассислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина ҳужжатларда қайд этилганидек 8 ўриндиққа эга эмаслиги, аслида 6 ўриндиққа эга бўлган мазкур минивен қўлланилган имтиёз шартларига тўғри келмаслиги аниқланди ва умумий қиймати 122 миллион сўмлик автомашина вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштиурв ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

30.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг