Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона постларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш жараёнлари давом этмоқда
878
Бугунги кунда деярли барча мамлакатлар “коронавирус” пандемиясини ўз бошидан ўтказмоқда. Бу касалликнинг қачон тугаши ҳали ҳамон маълум эмас.
Божхона постларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш жараёнлари давом этмоқда

Барча мамлакатлар сингари пандемия балоси бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бу эса мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Мазкур таъсирни олдини олиш ва юмшатиш мақсадида ҳозирда мамлакатимизда бир қатор тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар эса ўз навбатида ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Хусусан, Юртбошимиз ҳузурида жорий йилнинг 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барақарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “коронавирус” пандемияси туфайли вужудга келган глобал инқироз барча мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиши ва буни олдини олиш бўйича янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Амузанг” темир йўл чегара божхона постида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил бошидан мазкур пост томонидан 1026 та вагондаги умумий қиймати  4,53 миллион АҚШ долларлик экспортга расмийлаштирилган товарлар божхона ходимлари томонидан  қисқа фурсатларда назоратидан ўтказилиб, хорижга йўналтирилган.

Экспортга божхона назоратидан ўтказилган товарларнинг асосий қисмини сиқилган газ, минерал ўғитлар, комбикорм, буғдой, гранула ва бензин товарлари ташкил этади.

Шунингдек, чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекцияси кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимлари махсус тиббий комбинзонлар билан таъминланган.

Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.  

1.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг