Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Адабиёт – тарбия қуроли
294
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, адабиёт билан ошно этиб тарбиялаш ҳамда 30 июнь – «Ёшлар куни» муносабати билан институт офицер ва курсантларининг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёзма ижодий ишларни умумлаштириб китоб шаклида чоп этиш мақсадида “Адабиёт – тарбия қуроли” онлайн танлови бўлиб ўтди.
Адабиёт – тарбия қуроли

Танлов ижодий ишланмалар шеър, ҳикоя, қисса йўналишларини ўз ичига олди.

Институт офицер ва курсантларининг ижодига мансуб шеър, ҳикоя ва қиссалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Ёш ижодкорлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ботир Эргашев ҳамда шоира Маъмура Зохидова масъуллигида таҳрирдан ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Божхона институти офицер ва курсантларининг ижод намуналарини ўз ичига олган  “ҚАЛБ ГАВҲАРИ” номли китоб нашр этилди.  

 

1.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг