Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори воситаларини яширинча етказиб бериш режаси амалга ошмади
297
Сифати кафолатланмаган ва кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний йўллар билан сақланиши ва ташилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Дори воситаларини яширинча етказиб бериш режаси  амалга ошмади

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш  ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари ҳамкорликда йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Хусусан, тезкор тадбир давомида фуқаро М.О.га Тошкентдан Бухорога “Эпика” русумли автомашинада бериб юборилган картон қутилар ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, қутиларда 100 дона сифати кафолатланмаган “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланди

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг