Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди
333
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда самарали кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.Ф.нинг қўлидаги сумка ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу сумкада 173,15 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг