Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қарор доирасида Миллий кинология марказидаги қатор ўзгаришлар
1053
Расман эътироф этилмаган бўлсада, бугун – 2 июль тўрт оёқли вафодор дўстларимизнинг куни. Уларнинг жамиятимиздаги ўрни беқиёс.
Қарор доирасида Миллий кинология марказидаги қатор ўзгаришлар

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, энг қадимги ит қолдиқлари Германиянинг Бонн шаҳри атрофидан топилган. Археологларнинг фикрича, 14 минг йиллик ушбу суяклар мезолит даврига тааллуқлидир.

Шунингдек, қадимги ит қолдиқлари, ўша даврларда қитъа билан боғлиқ бўлган Британия оролларидан ҳам топилган. Палеолит даври намоёндаси - қадимги одам бу пайтда денгиз, дарё ва кўллар соҳилларини ўзлаштирган ва ўрмонда яшашга мослаштирилган. У ўзига тошлардан турар жой қуришни, ов қуролларини ясашни ўрганган ва ов қилишда беназир ёрдамчи ҳисобланган – ит билан дўстлашиб олган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори доирасида, Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида ҳам  муайян ишлар олиб борилмоқда.

Буни, Марказда етиштирилган “Кора” лақабли хизмат ити мисолида кўрадиган бўлсак, мазкур хизмат итидан 18 бош зотдор ит болалари олинган. Ҳозирда ушбу хизмат итлари Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларда тегишли йўналишлар бўйича хизмат қилиб келмоқда.

Шунингдек, 2017 йилнинг 10-16 сентябрь кунлари ДБҚ Миллий кинология марказида ўтказилган “Гиёҳванд моддаларни қидириш” йўналишида МДҲ давлатларининг кинология хизматлари ўртасида кинолог ва хизмат итлари билан VII–халқаро кўпкураш мусобақасида Миллий кинология маркази вакиллари фахрли 1-ўринни эгаллашган.

 Ушбу ўтказилган мусобақада “Кора” лақабли хизмат ити муваффақиятли иштирок этганлигини мусобақа якунида тўпланган баллар ҳисоби бўйича якка тартибда 451 балл тўплаб 1-ўринни эгаллаганлигини ҳар доим мамнуният билан эътироф этилади.

2.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг