Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
312,5 миллион сўмлик “найранг” фош бўлди
368
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
312,5 миллион сўмлик “найранг” фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ҳ.К. бошқарувидаги “MAN-TGS-19.390” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина ярим тиркамасида декларацияда кўрсатилмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 312,5 миллион сўмлик модем аппарати ва карантин рухсатномаси бўлмаган турли сабзавотларнинг уруғлари борлиги аниқланди.

 Хозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

3.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг