Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар иншолар танловида муносиб иштирок этишди
450
Ҳар бир эл, ҳар бир миллат учун ўзининг туғилиб ўсган ватанидан ардоқлироқ маскан бўлмаса керак.
Ёш божхоначилар иншолар танловида муносиб иштирок этишди

Юртда ватанни севадиган, ардоқлайдиган ва  ҳимоя қиладиган мардлар бор экан шу юрт доимо юксалаверади, гуллайверади. Юртимизнинг барча гўшаларида айни шу мавзудаги ижодий асарлар ва иншолар танлови мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши  томонидан ўтказилган ҳарбий хизматчилар ўртасида “Буюк алломаларни эслаб” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танлови эълон қилинди.  Унда Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг ёш ходими ҳам иштирок этди. Юқори савияда ташкил этилган иншолар танловида  муносиб иштирок этган  божхона ходими  М.Пўлатов якунда фахрли иккинчи ўринга муносиб деб топилди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Фахрий ёрлиғи” ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Мазкур ютуқ бошқарма раҳбарияти томонидан эътироф этилиб, барча ёш ходимлар ҳам бу каби ютуқларга ҳаракат қилиб ўз устиларида ишлашлари лозимлиги таъкидланди.

 

3.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг