Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
105,6 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш чиппакка чиқди
416
Товар-моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
105,6 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш чиппакка чиқди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Ф.Л. бошқарувидаги “MAN” русумли автотранспорт воситаси постда ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк автотранспорт воситасининг тиркама қисмида яширилган, ҳужжатларда кўрсатилмаган ва умумий қиймати 61,6 миллион сўмлик  алкоголли ичимликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали кириб келган фуқаро Р.С. “Вольво” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасида хуфиёна яширилган умумий қиймати 44 миллион сўмлик жами 231 дона автотранспорт эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг