Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яллама” чегара божхона пости янги жиҳозлар билан таъминланди
1088
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш долзарб вазифа. Ушбу жиноий фаолиятга қарши курашишда замонавий ахборот технологияларини қўллаш муҳим ўрин тутади.
“Яллама” чегара божхона пости янги жиҳозлар билан таъминланди

Божхона органлари ходимлари зиммасига ҳам гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишда катта масъулият юклайди. Ушбу вазифаларни бажариш учун тизимга малакали мутахассислар жалб қилиниб, энг сўнгги русумдаги ахборот тизимлари ҳамда воситалари ёрдамида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш вазифаси қўйилган.

Божхона органлари бу вазифаларни бажаришда юксак натижаларга эришиб келмоқдалар. Биргина Тошкент вилояти божхона бошқармаси мисолида оладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 30 та ҳолатда 13,5 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Ушбу иллат билан курашиш янада самаралироқ натижа бериши учун Марказий Осиёдаги БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бюроси томонидан “глобал контейнерларни бошқариш дастури” доирасида “Яллама” чегара божхона пости учун  компьютер ва офис жиҳозлар ва бошқа турдаги техникаларнинг топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармасининг минтақадаги вакили Ашита Миттал хоним сўзга чиқиб, божхона органлари томонидан эришилаётган ютуқларга юксак баҳо бериб, келажакдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.

6.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг