Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида магистратура босқичи тингловчиларининг магистрлик диссертация ҳимояси бўлиб ўтди
1000
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида илк бор “Божхона иши” (фаолият турлари бўйича) “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” таълим мутахассисликлари бўйича таҳсил олган 15 нафар магистратура тингловчиларининг магистрлик диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтди.
Божхона институтида магистратура босқичи тингловчиларининг магистрлик диссертация ҳимояси бўлиб ўтди

Тадқиқот иши жараёнида тингловчилар томонидан божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхонани” шакллантириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш бўйича изланишлар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг етакчи мутахассислари ва бошқа таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида якуний давлат аттестацияси комиссияси томонидан божхона соҳасига оид долзарб масалалар бўйича тайёрланган диссертациялар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, мазкур диссертацияларда божхона тизимида божхона аудитини жорий этиш, хавфни бошқариш тизимини божхона органлари фаолиятида қўллаш самарадорлигини ошириш, божхона ишида транспорт логистикасини ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ташқи савдо операциялари мониторингини юритишни такомиллаштириш, ташқи савдони тартибга солиш жараёнларини либераллаштириш, товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодларига аниқлик  киритиш бўйича хавф профиллари таҳлилини такомиллаштириш, божхона органлари томонидан қайта ишлаш режимлари талабларини соддалаштириш, импорт товарларга божхона тўловларидан имтиёз қўллаш механизмини оптималлаштириш йўллари каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди.

Якуний давлат аттестацияси комиссияси томонидан диссертация ишларининг натижалари юқори баҳоланиб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятига татбиқ этиш учун тегишли тавсиялар берилди.

 

 

 

8.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг