Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
251 миллион сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди
388
Товар моддий бойликларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
251 миллион сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда  Ховос туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, Ховос-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро Х.Р. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада фуқаро Х.С. томонидан олиб кетилаётган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 251 миллион сўмлик жами 200 дона уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг