Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
373
Айни дамда мамлакатимизда “Коронавирус” пандемияси сабаб карантин тадбирлари янада кучайтирилмоқда, аммо юзага келаётган чеклов чораларига қарамай республикамизнинг бирор бир ҳудудида ташқи савдо операциялари жараёни бир дақиқа бўлса ҳам тўхтатилгани йўқ.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

Айни дамда мамлакатимизда “Коронавирус” пандемияси сабаб карантин тадбирлари янада кучайтирилмоқда, аммо юзага келаётган чеклов чораларига қарамай республикамизнинг бирор бир ҳудудида ташқи савдо операциялари жараёни бир дақиқа бўлса ҳам тўхтатилгани йўқ. Бу жараёнларни узлуксизлигини таъминлаш йўлида тадбиркорлик субъектларига кўмак бериш учун божхоначилар ташаббускорликни ўз қўлларига олишмоқда.

Республикамизда айни пандемия шароитида ҳам экспорт ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш долзарб масаладир. Бундай вазиятларда ташқи савдо операциялари билан шуғулланаётган тадбиркорларни ўйлантираётган масалалар ва улар дуч келаётган муаммолари вақтида ҳал қилинмаса, кўплаб тадбиркорларнинг фаолиятини тўхтаб қолишига сабаб бўлади. Бу эса мамлакат ташқи савдо балансининг тушиб кетишига олиб келади. Шундай қалтис вазиятда божхона тизимининг раҳбарлари бошчилигида барча ходимлар тадбиркорларга таянч ва қанот бўлмоғи лозим.

Шундай экан, куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармасида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси Раисининг ўринбосари Салиев Муталибджан Обиджонович иштирокида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда муаммоларга дуч келаётган “Elegant-expert” ва “Vellex Agro” масъулияти чекланган жамият вакиллари билан сайёр учрашув амалга оширилди. Учрашув давомида тадбиркорларни қийнаб келаётган масалалар атрофлича ўрганилиб, тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинган товарлари учун маҳсулотни келиб чиқиш сертификатини олишда қўшни давлатларда муаммоларга дуч келаётганлиги ва бу борада божхона органлари фаолияти доирасида кўмак бериш масалалари ўрганилди, шунингдек, бу каби масалаларни янада кенгроқ ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ҳал қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 март 2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармонида белгиланганидек тадбиркорларнинг ҳозирги шароитда юзага келаётган муаммолари ва уларни қийнаётган масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш ҳар бир божхона ходимининг асосий вазифасидир.

 Ҳозирда божхона органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини экспорт- импорт жараёнида уларни қийнаётган хар қандай масалалар бўйича Давлат божхона қўмитасининг туну кун ишлайдиган 1108 қисқа ишонч телефон рақамларига телефон қилиб мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

11.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг