Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт-импорт операциялари жадал давом этмоқда
209
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.
Экспорт-импорт операциялари жадал давом этмоқда

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши борасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Гулистон”, “Сайхун” ва “Ховос” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт товарларини ўз вақтида қисқа муддатда расмийлаштириб бериш бўйича туну-кун хизмат ташкил этилган.

Ислоҳотлар самарасини биргина Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида  кўришимиз мумкин, яъни 2020 йилнинг ўтган олти ойи мобайнида, бошқарма томонидан 6525 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми  65,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини озиқ-овқат, тўқимачилик, калава ип, мева-сабзавот ва бошқа енгил саноат маҳсулотлари, импорт товарларини эса технологик-ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, минерал уғитлар, электротранспорт ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, металл ва ундан тайёрланган буюмлар, ёгоч, нефть маҳсулотлари ташкил этди.

Сирдарё вилоятида экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Украина, Афғонистон, Туркия, Хитой, Бангладеш ва  Германия  мамлакатларига  тўғри  келган  бўлса, товарларнинг импорти асосан, Россия, Қозоғистон , Туркманистон, Австрия, Хитой, Корея, Туркия  ва Германия каби мамлакатлардан амалга оширилган.

Бошқарма томонидан 2020 йилнинг ўтган олти ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами  386,5  млрд. сўм  миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан  306,4 млрд.  сўм  қисмига  божхона тўловларидан имтиёзлар берилди ҳамда Давлат бюджетига  80,01 млрд. сўм ундирилди.

Бугунги  кунда  божхона органларига юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан тизимли ишлар давом эттирилмоқда

 

11.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг