Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Шиналарни ноқонуний олиб ўтишга бўлган навбатдаги уриниш фош бўлди
417
Товар-моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
 Шиналарни ноқонуний олиб ўтишга бўлган навбатдаги уриниш фош бўлди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига  “Чуқурсой техник идора” чегара божхона пости орқали кириб келган контейнер белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона кўриги натижасида, йўл юк-кузатув ҳужжатлари ҳамда божхона юк декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 1 млрд. 366,1 млн. сўмлик  4910 дона “енгил автомобиллар учун шиналар” борлиги аниқланди.

 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган товар-моддий бойликлар учун 759 миллион сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг