Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда
341
Бугунги пандемия шароитида мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши ва фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт жараёнлари узлуксиз давом этмоқда

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармонига кўра, божхона органларига юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш топшириғи берилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Жумладан,  Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости орқали жорий йилнинг 6 ойи давомида Сурхондарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан қиймати  71,1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 68,4 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

- Ип-калава маҳсулоти экспорти 15,1 миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг 21,2 фоизи);

- Ловия маҳсулоти экспорти 21,4  миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг 30,1 фоизи);

- Мош маҳсулоти экспорти 8,9 миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг 12,5 фоизи);

- Пиёз маҳсулоти экспорти  3,4  миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг 4,9 фоизи);

- Карам маҳсулоти экспорти 3,1  миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг 4,4 фоизи);

- Кўкат маҳсулоти экспорти 3,3  миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг 4,6 фоизи);

- Помидор маҳсулоти экспорти 2,0  миллион АҚШ доллари (умумий экспортнинг  2,8  фоизи);

Вилоятдан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 44,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида мазкур пост орқали расмийлаштируви амалга оширилган экспорт асосан  хорижий мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

“Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида, қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

 Тадбиркорлар томонидан товарларнинг божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар инсон омили аралашувисиз яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб, қисқа фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

11.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг