Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият кушандаси
385
Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бугуннинг муҳим вазифаларидан биридир.

Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кураш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан видеоселектор тарзида йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда давлат раҳбари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда коррупцияга қарши курашиш тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июнь куни “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Юртимизда олиб борилаётган бу каби ислоҳотларда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари, балки кенг жамоатчилик назорати билангина коррупцияга қарши кескин ва самарали курашиш мумкин. Чунки коррупция айни бир соҳа ва бир йўналишни танламайди.

 Бу иллатга қарши курашда жамоатчилик иштироки жуда зарур. Чунки жамоатчилик назорати кўп ҳолларда ижобий натижа бериб, бу жиноятни камайтиришга эришишда муҳим омил бўлади.

Бу борада, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтказилаётган профилактик учрашувларда коррупцияга қарши курашишда жамоатчиликни ўрни катта эканлиги таъкидланиб, бу борада буклет, флаер ва бошқа тарқатма материаллар орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши курашишда доимо огоҳ бўлиб, ҳар бир давлат хизматчиси ёки ҳар бир фуқаро ўз ишига виждонан ёндашса, коррупциянинг аянчли оқибатларини тушунса, бу жиноятни камайишига албатта эришамиз.

Шу ўринда божхона қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

11.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг