Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний иш – келтирар ташвиш!
372
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш, акциз маркасиз ёхуд бошқа давлатларнинг акциз ёрлиғига эга бўлган тамаки маҳсулотларининг олиб кирилишини олдини олиш божхона органлари зиммасига юкланган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ноқонуний иш – келтирар ташвиш!

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин чоралар кўрилмоқда. Шунга қарамай бундай ҳолатлар ҳали ҳамон учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳар Миробод туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.О.нинг Миробод туманида жойлашган хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ер тўласидан фуқаро Ш.Г.га тегишли бўлган умумий қиймати 57 миллион сўмлик, жами 4740 қути ҳар хил турдаги Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро Ш.О.нинг онаси Ш.Г. нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг чап томондаги хона ва унинг остидаги ер тўласидан умумий қиймати 113,6 миллион сўмлик, жами  6350 қути Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётгани фош қилинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 170 550 000 сўмлик жами 11 090 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг