Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Озиқ-овқат хавфсизлиги – фаровонлик кафолати
391
Бугунги пандемия шароитида деярли барча мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи кўпчиликни ўйлантирмоқда. Бир томонда миллионлаб инсонлар “коронавирус” деб аталмиш касалликдан азият чекаётган бўлса, бошқа томонда инсонларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби кундан-кунга ортиб бормоқда.
Озиқ-овқат хавфсизлиги – фаровонлик кафолати

Мамлакатимизда ҳам озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ҳам ҳозирги кунда кузатилаётган пандемия шароитида аҳолини барқарор озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш вазифаси берилган эди.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни узлуксиз таъминлаш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида (Шундан; ерёнғоқ 90 сотих, тарвуз 80 сотих,  маккажўхори 45 сотих, булғор қалампири 25 сотих, бақлажон 5 сотих, қовун 5 сотих, қовоқ 10 сотих, помидор 10 сотих, бодринг 5 сотих, ҳандалак 5 сотих ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 20 сотих) ходимлар ўз ташаббуслари билан ишдан бўш вақтларида турли сабзавот ва полиз экинларини экишмоқда. Мавжуд экин майдонидан унумли фойдаланиш мақсадида бир қарич жой ҳам бўш қолдирилмаган. Етиштирилган маҳсулотларнинг деярли барчаси ҳосилга киришга ҳам улгурди. Йиғиб олинган маҳсулотлар ходимларнинг  эҳтиёжига қараб етказиб берилмоқда.

Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, ходимларимиз томонидан мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар бугунги кунда юритилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслигидан далолат беради.

Халқимиз  қадимдан ердан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. Бугун ҳар бир ватандошимиз томорқасидан унумли фойдаланиш орқали оиласини фаровон, дастурхонини эса тўкин қилиши шубҳасиз.

Азиз ҳамкасблар! Бу кунларда карантин сабаб кўпчилигимиз хонадонимизда, ўз оиламиз билан биргамиз. Ота-оналаримиз хизмати, фарзандлар тарбияси билан бир қаторда томорқамизда мавжуд экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда рўзғоримиз учун зарурий экинларни эксак бир кун ўз мевасини беради. Қолеверса, халқимизда “Ерни боқсанг, ер сени боқади” деган нақл ҳам бежиз айтилмаган.

14.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг