Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга божхоначилар чек қўйишди
320
Товарларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш божхоначилар томонидан фош этилди.
Товар моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уринишга божхоначилар чек қўйишди

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган “Mercedes Benz” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 149 миллион сўмлик  1972 дона хўжалик товарлари ва  ҳашоратларга қарши дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг