Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилга етиб бормади
362
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний йўллар билан юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилга етиб бормади

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган,  йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган,  умумий қиймати 7,6 миллион сўмлик 153 конвалютада жами 3825 дона “Конкор” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда борилмоқда.

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг