Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир режанинг қийиғи чиқди
410
Сифати кафолатланмаган товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир режанинг қийиғи чиқди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Сирдарё чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ш.Ж. бошқарувидаги “DAF”  русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув давомида автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 1 миллиард сўмлик 12 977 дона парфюмерия воситалари ва 18 581 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг