Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автомашинасидаги найранг фош бўлди
422
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товар моддий бойликларни яширин тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Юк автомашинасидаги найранг фош бўлди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ж.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситасига тегишли йўл юк  ҳужжатларида кўрсатилмаган, автотранспорт воситасига хуфёна яширилган, умумий қиймати  75,6 миллион сўмлик жами 779 дона енгил автотранспорт воситаси эҳтиёт қисмлари мавжудлиги аниқланди.  

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг