Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт-импорт жараёнлари тўхтовсиз давом этмоқда
317
Бугунги кунда деярли барча мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигига ўзининг салбий таъсирини ўтказаётган “коронавирус” балоси бизнинг мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигига ҳам хавф туғдирмасдан қолмайди. Шундай экан бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан бири бу – товарлар экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашдир.
Экспорт-импорт жараёнлари тўхтовсиз давом этмоқда

Бундай синовли кунларда божхона ходимларининг масъулияти икки баробар ошди. Карантин даврида тадбиркорларимизнинг экспорт-импорт операциялари тўхтаб қолмаслиги учун божхона ходимлари карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган холда хизмат фаолиятини олиб боришмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида ҳам куну-тун хизмат олиб бориш йўлга қўйилган.

Мазкур божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимлари махсус тиббий комбинзонлар билан таъминланган.

Мазкур темир йўл чегара божхона пости Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида темир йўл транспорти ва уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган бўлиб, ҳозирда товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви қисқа муддатларда амалга оширилиб ички бозорларга етказиб берилиши таъминланмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида, “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости томонидан экспортга 2282 та вагонда умумий қиймати 32 млн АҚШ долларилик ва импортга 928 та вагонда умумий қиймати 3 млн АҚШ долларлик товарлар расмийлаштирувидан ўтказилди.

Экспортга расмийлаштирилган товарларнинг асосий қисмини сиқилган газ, кокс, минерал ўғитлар, комбикорм, буғдой, гранула ва бензин товарлари ташкил этди.

Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, товарларнинг экспорт-импортида ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги, шунингдек четдан келтириладиган истеъмол товарлари, хусусан, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларининг импортида узилишлар йўқлиги кузатилмайди, деб ишонч билан айта оламиз.

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг