Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карантин талабларига тўлиқ риоя этилмоқда
779
Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонига асосан “COVID-19” инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, коронавирус пандемияси даврида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
Карантин талабларига тўлиқ риоя этилмоқда

Сўнгги кунларда, мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари  ўсиб бораётган бир вақтда, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, шу билан бирга божхона постларида хизмат қилаётган ходимларнинг шахсий ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, барча таркибий тузилмалар ҳимоя воситалари-тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоплар ва бошқа зарурий ашёлар билан узлуксиз таъминланмоқда. Ходимларнинг хизмат фаолияти давомида санитар-эпидемиологик қонун-қоидалар ҳамда карантин чекловларига тўлиқ риоя қилиниши қатьий назоратга олинган бўлиб, уларнинг хизматга келишида тиббий ниқоб ва қўлпоқда бўлиши, зарурат туғилганда, махсус комбинезон кийиши ҳамда ҳимоя кўзойнагидан фойдаланиши, шунингдек маъмурий биноларга киришида иситмасини доимий равишда ўлчатиши каби зарурий чоралар кўрилмоқда.

Маъмурий биноларнинг, лифтларнинг кириш қисми дезинфекцион туннель, антисептик воситалар билан жиҳозланган. Бошқарма ва божхона постлари маъмурий биноларида иш куни давомида ҳар 4 соатда дезинфекциялаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, карантин чекловларининг амал қилиши даврида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг мурожаатлари электрон шаклда қабул қилинмоқда. Бу эса ўз ўрнида ходимлар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга қулайликлар яратилишига сабаб бўлмоқда.        

 

15.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг