Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Айритом” чегара божхона постида “Коррупцияга қарши курашиш-барчамизнинг бурчимиз” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
634
Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади, дейиш мумкин. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади.

Ҳар қандай давлат ва жамиятни сиёсий-иқтисодий ривожлантиришга жиддий путур етказиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига сабаб бўлувчи қатор салбий иллатларга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида бугунги кунда божхона ходимлари томонидан тизимли ишлар ташкил этилиб келинмоқда.

Хусусан, “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда чегара божхона постида хизмат олиб бораётган санитария-эпидемиология, тиббиёт ходимлари, ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, ветеринария назорати ва  чегара божхона постида ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари ўртасида коррупция иллатига қарши курашиш мавзусида  тушунтириш ишлари олиб борилди.

Учрашувда ҳалол ва пок ишлаш, салбий ҳолатларга йўл қўйилишининг олдини олиш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, ўтказилаётган учрашувда, қонунларга риоя қиладиган ҳар бир шахс қонун ҳимоясида эканлиги уқтирилди. Тадбир якунида божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

 

16.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг