Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда
753
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июнь куни “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун моҳиятига бағишланган институт курсантлари ўртасида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда

Давра суҳбатини Божхона институти Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази бошлиғи, божхона хизмати майори Р.Гаипназаров очиб берар экан,  Ўзбекистон аҳолисининг 17 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этишини, шу боис ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасидаги эътибор йигит-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий фаолиятини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Б.Мардонов ҳозирги кунда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли, маънан баркамол бўлиши учун, шунингдек ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилиши ҳамда унинг асосий йўналишларидан бири сифатида ёшларни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишни таъминлаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва истеъдодини ривожлантириш, ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича зарур чоралар кўриш этиб белгиланганлиги, ҳозирги кунда ёшларни иқтидорли ва салоҳиятли камол топтириш, келажакда етук мутахассис бўлиб етишиши учун кенг имкониятлар яратилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Давра суҳбати якунида курсантлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

16.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг