Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний товарлар ортилган юк машинаси тўхтатиб қолинди
359
Белгиланган божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Ноқонуний товарлар ортилган юк машинаси тўхтатиб қолинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг тезкор ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Хундай Портер” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

 Натижада ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 103  миллион сўмлик 23 дона кондиционер, 8395 дона сифати кафолатланмаган болалар ўйинчоқлари ва бошқа маҳсулотлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

16.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг