Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Салкам 12 миллион сўмлик энергетик ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
455
Сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини юртимизга ташиш қоидаларига риоя этмасдан, яширинча олиб кириш, шу билан бирга, сақлаш талабларига зид равишда уларни қайта сотиш мақсадида сақлаш каби ҳолатларга божхона органлари томонидан тизимли равишда чоралар кўрилиб келинмоқда.
 Салкам 12 миллион сўмлик энергетик ичимликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2,4 миллион сўмлик 240 дона энергетик ичимликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда ушбу туманда яшовчи Т.У.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу хонадонда ҳам сифати кафолатланмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 9,4 миллион сўмлик 936 дона энергетик ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

16.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг