Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона – коррупциядан холи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
518
Барчамизга маълумки, коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Бу таҳлилларда ҳам ўз аксини топган. Яъни, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.
“Божхона – коррупциядан холи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Мазкур муаммодан бизнинг мамлакатимиз ҳам тўла халос бўлганича йўқ. Шу боисдан барча идоралар қатори божхона соҳасида ҳам бу жиноятга қарши кескин курашилмоқда, зарур чоралар кўрилмоқда.

Кенг жамоатчилик ўртасида “Божхона – коррупциядан холи” деган фикрни сингдириш ва бунга ишонтириш юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга ошириляпти.

Чиндан ҳам, ўтган даврда амалга оширилган ишлар кўзланган мақсад сари етакламоқда.

Биргина мисол, бугунги кунга келиб божхона соҳасида автоматлаштирилган ахборот тизимлари сони 50 дан зиёдни ташкил этади. Электронлаштирилган бу тизимлар онлайн тарзда ишлаб, товар ва транспорт воситаларининг мамлакатимиз ҳудудига кириб келишидан бошлаб, ҳаракатланадиган ҳар қадамнинг назоратини таъминлайди. Ундириладиган божхона тўловлари ҳам айнан шу тизимлар ва инсон омилисиз, очиқ ва шаффоф ҳолда давлат бюджетига ундирилади.   

Мазкур йўналишда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинган. Ходимлар ўртасида қонунчилик  талабларига қатъий риоя қилиниши юзасидан доимий равишда тушунтириш ва профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимларга фуқаролар, тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хушмуомалада бўлиш, мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш, божхона назорати ва расмийлаштирувларини тезкорлик билан амалга оширишлари тушунтирилмоқда.

Бундан ташқари, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ишонч телефони ҳамда бошқармада ташкил этилган 75 221-04-80 рақамли ишонч телефонлари доимий равишда ишлаб туриши, агар фуқаролар бирор бир қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлганда ушбу телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

16.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг