Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ховособод”да профилактик тадбир
624
Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қабул қилинган меъёрий хужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Ховособод”да  профилактик тадбир

Жумладан, “Ховособод” чегара божхона постида ушбу худудда яшовчи ва пост орқали  харакатланувчи фуқаролар  иштирокида давра  суҳбати  ўтказилди.

Мазкур давра суҳбати давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Хуқуқбузарликлар профлактикаси ва жиноятга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон қарори,  2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли Фармони ва божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб ўтиш тартиблари  тушунтирилди.

Шу билан бирга тадбир иштирокчиларига амалдаги божхона қонунчилиги талаблари, товар моддий бойликларни, валюта қимматликлари ва заргарлик буюмларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг белгиланган меъёрлари, республикага олиб кирилиши ва олиб чиқилиши, тақиқланган товарлар, жумладан диний экстремизм, бехаё, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи материалларнинг олиб кирилиши, ички ҳудудларда тарқатилишининг олдини олиш борасида ҳамда божхона қонунбузилишларини содир этган айбдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни  қизиқтирган саволларга жавоблар олинди.

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

3.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг