Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Олтинкўлда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
301
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро Х.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли енгил автотранспорт воситаси вилоятнинг Олтинкўл тумани ҳудудида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдикловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чикарилган умумий қиймати 45 миллион сўмлик 5 хил турдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

24.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг