Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт кўлами тобора ортмоқда
338
Пандемия даврида қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш, иқтисодиётнинг бошқа аҳамиятли тармоқлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини асло тўхтатиб бўлмайди. Зероки, ҳаёт давом этмоқда, халқимизнинг барқарор турмуш тарзини таъминлаш ҳам иқтисодиётимизнинг айнан ушбу жабҳаларига тўғридан-тўғри боғлиқдир.

Бу борадаги ишларни карантин қоидалари асосида талаб даражасида амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Айниқса, божхона постларида товарларнинг  экспорт-импорт операциялари узлуксиз давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан  168 миллион 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорти амалга оширилган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам тадбиркорлик субъектлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда яқиндан ёрдам берилиб, узлуксиз божхона расмийлаштирилуви таъминланмоқда. Божхона постида “қоғозли божхона”дан “электрон божхона”га ўтишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бугунги кунда ахборот технологиялари бўйича  тизимда эришилган ютуқлар ўз самарасини бермоқда, божхона расмийлаштирув жараёни онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилган.

 

24.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг