Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловлардан бўйин товлашга бўлган уриниш фош бўлди
303
Қинғир ишнинг қийиғи қирқ кунда ҳам чиқади деганларидек, айрим уддабурон тадбиркорларнинг божхона тўловларидан қочиш мақсадида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш йўли билан мўмай даромад орттириш нияти пучга чиқди.

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган хусусий корхона номига хорижий мамлакатдан умумий қиймати 15 180 АҚШ доллари бўлган, оғирлиги 20 920 килограмм “хушбўй ҳидли гигиеник нам салфеткалар”  товари олиб келинади. Бироқ “уддабурон” тадбиркор томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан шубҳаланган божхоначилар товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодига аниқлик киритиш мақсадида товарлардан намуна олиб, комплекс экспертиза тайинлайди.

Экспертиза натижасида сертификат бланки, юк кузатув ҳужжатлари, муҳр ва штапм излари замонавий техник воситалар – рангли пуркама принтер ёрдамида соҳталаштирилганлиги аниқланган.

Натижада, қонунбузар 112 миллион сўм миқдоридаги божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниши аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

24.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг