Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Олтинкўлда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
255
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Олтинкўлда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан фуқаро Х.М. бошқарувидаги "Нексия" русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, автомашина ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 12 миллион сўмлик 17 хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг