Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда ошқовоқ экспорти бошланди
177
Қашқадарё вилояти деҳқон ва томорқа эгалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш сирларини ўзлаштирганликлари, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қашқадарёда ошқовоқ экспорти бошланди

Миришкор деҳқонларнинг тинимсиз мехнати, изланиш ва соҳада интенсив усулларни қўллашлари натижасида баҳорнинг илк кунларидан мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларга етказилди.

Мазкур йўналишда ички бозордан ортган маҳсулотларни четга экспортга жўнатишда божхона ходимлари томонидан экспортёрларга яқиндан амалий кўмак кўрсатилмоқда.

Божхона расмийлаштирувининг куннинг исталган вақтида ва даланинг ўзидан амалга оширилаётганлиги, маҳсулотлар сифати тўлиқ сақланган ҳолда, қисқа муддатда қабул қилувчи давлатга етиб борилишини таъминлаяпти.

Айни кунда ҳам воҳада маҳсулотлар экспорти авжида. Шу кунгача тарвуз, қовун, помидор, лавлаги, шафтоли каби йигирма турдан зиёд маҳсулотлар экспортга чиқарилаётган бўлса, куни кеча ошқовоқ экспорти ҳам бошлаб юборилди.

Қарши туманидаги томорқа эгалари томонидан етиштирилган дастлабки партиядаги 19 тонна ошқовоқлар “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларининг сайи ҳаракати билан қисқа муддатда Россия Федерациясига экспортга жўнатилди. 

- 5 гектар ерга четдан келтирилган ошқовоқ уруғини эккан эдик, дейди томорқа эгаларидан бири М.Икромов. - 300 тонна ҳосил олишни мўлжаллаяпмиз. Пишиб тайёр бўлган маҳсулотлар пешма-пеш халқимиз дастурхонига ва экспортга жўнатилмоқда. Келгусидаги мақсадимиз - экин майдони ва маҳсулот турини кўпайтириш. 

Вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилган ҳудудларда бўлиб, фермер ва томорқа эгаларига юртимизда тадбиркорлик соҳасига кенг имкониятлар яратилганлиги, шунингдек, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилмоқда.

Бу имкониятлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш пандемия даврида давлатимиз иқтисодиётини барқарорлигини, аҳолини иш билан бандлиги ва зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришни таъминлайди.

 

30.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг