Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Боғда каннабис парваришланаётганлиги фош бўлди
347
Божхона органлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласини олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Боғда каннабис парваришланаётганлиги фош бўлди

       Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида Чортоқ туманида фуқаро Т.С. тасарруфидаги фермер хўжалиги ерлари холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, унинг боғидаги оғилхона атрофида 18 туп ўткир ҳидли “Каннабис” ўсимлиги борлиги аниқланган. 

    Шу каби қонунбузарлик ҳолати Андижон вилояти божхоначилари томонидан ҳам фош этилди. Вилоятнинг Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А.нинг томарқа ер майдонида агротехник ишлов берилган 4 туп "Каннабис" ўсимлиги парваришланаётганлиги аниқланди. Шунингдек, унинг хонадонида яширилган елим идишда 29,15 грамм "марихуана"  гиёҳвандлик моддаси ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланди.  

       Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг