Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда брифинг бўлиб ўтди
1663
Ҳозирда бутун дунёда пандемия сабабли ижтимоий-иқтисодий ҳаёт тарзида бир қанча ўзгаришлар рўй бермоқда. Айниқса, жаҳон иқтисодиётида салбий кўрсаткичлар кузатилмоқда. Бу эса республикамизнинг иқтисодий барқарорлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Юртимизда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак бериш мақсадида давлатимиз томонидан бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, божхона соҳасида ҳам ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун бир қатор имтиёз ва имкониятлар берилмоқда.
Термизда брифинг бўлиб ўтди

Мазкур қонунчиликдаги янгиликлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан фуқароларимизни хабардор қилиш мақсадида Сурхондарё вилояти ўтказилган брифингда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов маълумот берди ва телевидение орқали  намойиш этилди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5996-сон Фармонига асосан, тадбиркорларга товарлар (ишлар, хизматлар) импортида қўшилган қиймат солиғини 120 кунгача кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бирга, божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган даврда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга товарларни (истеъмол товарларидан ташқари) олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини 2020 йил 1 июлгача кечиктириш ҳуқуқи берилди. Бунда тадбиркор кечиктирилган суммани кейинчалик 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, республика ҳудудида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти  ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сонли қарори бир қатор тиббий воситаларга имтиёзлар берилди ва уларнинг божхона расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди.

Хусусан, қарорга мувофиқ,  2020 йил 1 октябрга қадар:

84 турдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ва мажбурий сертификациялаштирилмасдан импорт қилинишига;

46 турдаги дори воситалари импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда)  ва реализация қилишга рухсат берилди.

Шунингдек, мазкур қарор билан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқилиши 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилди.

Пандемия шароитида  вилоят божхона ходимлари томонидан экспорт-импорт операциялари тезкорлик билан соддалаштирилган тартибда амалга оширилиб келинмоқда. Республикамиз чегара божхона постлари орқали товарлар ҳаракати узлуксиз давом этмоқда.

Бу борада рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида вилоят ташқи савдо айланмаси 154,9 млн. АҚШ долларни, бундан экспорт64,2 млн., импорт90,8 млн. АҚШ долларни ташкил этмоқда.

Товарлар 20 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Афғонистон, Россия, Туркия, Хитой ва Тожикистон ҳисобига тўғри келмоқда.

Экспорт қилинган асосий товарлар:  мева-сабзавот маҳсулотлари, калава ип, озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва руда тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари ҳисобига тўғри келмоқда.

Товарларнинг импортига тўхталадиган бўлсак, жами 39 та давлатлардан импорт қилинганлигини кўришимиз мумкин. Бу товарларга асосан: металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, технологик асбоб ускуналар, ҳайвонлар учун озуқалар,  электротехника ва унинг қислари, трнаспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари тўғри келади.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилувчи экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Аниқ рақамларга мурожаат қилинганда, жорий  йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан 73,9 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Мазкур мева-сабзавот маҳсулотлари Афғонистон, Россия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ироқ ва ўнлаб Европа давлатларига экспорт қилинган.

Пандемия даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш ҳамда уларга иқтисодий кўмак бериш мақсадида, божхона бошқармаси томонидан 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 234 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Ҳозирги кунда вилоят ҳудудида жойлашган халқаро мақомга эга “Айритом” ва “Сариосиё” чегара божхона постлари туну-кун тўхтовсиз ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Чегара божхона постлари орқали “коронавирус” кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида, Республика махсус комиссиясининг 20-сонли йиғилиш баёнига асосан, халқаро юк ташувчи автотранспорт воситаларини республика ҳудудига кириб келиши ва ҳаракатланишининг вақтинчалик тартиби белгиланди.

Мазкур тартибга асосан, чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган ҳар бир ҳайдовчидан коронавирусга тест таҳлиллари олиниб, таҳлил натижаларига кўра ташувни давом эттиришга рухсат берилмоқда.

 “Айритом”ва “Сариосиё” чегара божхона пости орқали кириб келаётган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари тест натижалари чиқгунга қадар, пост яқинидаги кемпинг ҳудудида кутиб турмоқда.

Шунингдек, янги тартибга асосан хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика ҳудудида бўлишининг умумий муддати 90 кундан 10 кунга қисқартирилди ҳамда уларнинг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш маршрутлари ва тўхташ мумкин бўлган жойлари аниқ белгилаб берилди.

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги чегара божхона пости орқали 2020 йилнинг ўтган даврида жами 60 876 та автотранспорт воситаси (кириш 30 115 та, чиқиш 30 761 та) ҳаракатланган. Шунингдек, вилоятдаги темир йўл чегара постлари орқали жами 59972 та (импорт -2140  та, экспорт – 15069 та ва транзит – 42763 та) темир йўл вагонларида ташқи савдо юклари ташилган.

Бир сўз билан айтганда, божхона хизмати органлари ходимларининг халқимиз хотиржамлиги ва дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш йўлидаги фаолияти туну-кун давом этмоқда.

Фуқаролардаги  божхона соҳасига оид мурожаатлар учун Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг 225-02-26 рақамли ишонч телефонлари куну-тун ишламоқда.

 

 

8.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг