Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди
748
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 8 ой давомида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар, хусусан тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўрилган чоралар сарҳисоби ва келгусида амалга оширилиши белгиланган устувор вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Навоий вилояти божхона бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Анжуманда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Тадбирда қайд этилишича, 2018 йилнинг ўтган 8 ойи давомида вилоятда ташқи савдо айланмаси 828,6 млн. АҚШ долларини ташкил этган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  90 фоизга кўпайган. Шу жумладан, вилоятда  товарлар экспорт ҳажми 6,7 фоизга кўпайди.

Йиғилиш давомида журналистлар ва тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил ахборотлар берилди.

Матбуот анжумани давомида журналистлар божхона соҳасининг турли йўналишларига доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга масъуллардан атрофлича жавоблар олишди.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

6.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг