Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда IMEI кодни рўйхатдан ўтказиш бўйича вужудга келаётган муаммолар юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдиради
2602
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда, фуқароларимиз томонидан хориждан олиб кирилган шахсий мобил қурилмалари кодини Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш вақтида уларнинг номига бошқа мобил қурилмаларини уларнинг хабарисиз расмийлаштирилганлиги, бунда паспорт маълумотлари учинчи шахсларга турли хизмат ходимлари томонидан тақдим этилган бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

Мазкур хабарда келтирилган ҳолатлар юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан текширув тайинланди. Бу каби ҳолатларга дуч келган фуқароларимиздан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли ишонч телефони 11-08 га мурожаат қилишингиз сўралади.

Таъкидлаш жоизки, республикамиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона назоратини амалга ошириш, контрабанданинг олдини олиш божхона органларининг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолат бўйича ўтказиладиган текширув натижалари юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан қўшимча ахборот берилади.

3.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг